Янгиликлар
«ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ УЗАТИШ ВА ҲИСОБЛАШ» МАВЗУСИДА ЎҚУВ-СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
  • 26.10.2019
  • 733

   Жорий йилнинг 24-25 октябрь кунлари «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассислари томонидан «Электр энергиясини узатиш ва ҳисоблаш» мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

   Семинарни бошқарув раисининг биринчи ўринбосари очиб бериб, унинг тингловчиларига омад тилади. Холиқ Бобоёрович кириш сўзида бундай ўқув семинарларини мунтазам равишда ўтказиш муҳимлиги, у айниқса ёш кадрлар учун ўзига хос малака мактаби бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

   Семинарда ЭЭТСТҚБ бошлиғи С.Л.Эшонқулов ва бошқа мутахассислар томонидан Президент қарорлари ва соҳа меъёрий ҳужжатлари билан ишлаш, МЭТ энергия балансини тўғри шакллантириш, ҳисоблагич кўрсаткичларини қайд этиб бориш, 2871-сонли йўриқномага асосан технологик сарфларни ҳисоблаш, ўлчов асбобларига бўлган талаблар, носозлик ҳолатларини бартараф этиш каби мавзуларда маърузалар ўқилди, интерактив усулда савол-жавоблар муҳокамаси бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>