ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Таъзия изҳор этамиз...
  • 08.07.2021
  • 306

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти маъмурияти Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи - бош ҳисобчи

Хайдаров Бозор Жумаевичнинг

  вафоти муносабати билан унинг яқинларига таъзия изҳор этади.

  Бозор Жумаевич ўз иш фаолиятини 1982 йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани “Коммунизим” хўжалигидан бошлаган. 1992-1995 йилларда “Ўзбекэнерго” ДАК Ҳисоблаш маркази бухгалтери, бош бухгалтер ўринбосари, 1995-2001 йилларда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” ОАЖ бош бухгалтер ўринбосари, бош бухгалтери, 2001-2004 йилларда “Ўзбекэнерго” ДАК  “Ўзэлектртармоқ” ШК бош бухгалтери, 2014-2019 йилларда “Ўзбекэнерго” АЖ “Ўзэлектртармоқ” УК бош бухгалтери, 2019 йилнинг август ойидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бош бухгалтери лавозимида ишлаб келаётган эди.

  Бозор Жумаевич 2021 йил 8 июль куни 54 ёшида бу оламдан кўз юмди.

  Бозор Жумаевич Хайдаровнинг ёрқин хотираси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жамоаси қалбида доимо сақланиб қолади.

 

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>