Янгиликлар
«ЎЗБЕКИСТОН МЭТ» АЖ ВАКИЛЛАРИ ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАДА ИШТИРОК ЭТИШДИ
  • 23.10.2019
  • 779

«ЎЗБЕКИСТОН МЭТ» АЖ ВАКИЛЛАРИ ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАДА ИШТИРОК ЭТИШДИ

   Бугун, 23 октябрь куни «Ўзэкспомарказ» халқаро кўргазмалар мажмуида 14-халқаро «UzEnergyExpo-2019» кўргазмаси иш бошлади. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ вакиллари иштирок этишди.

   Кўргазмада асосан энергетика соҳаси, хусусан энергетика муҳандислигига оид ускуна, жиҳоз, эҳтиёт қисм ҳамда бутловчи материал ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди. Шу билан бирга, энергия тежамкорлиги, электрожиҳозлар, ёриткич ускуналари, улардан фойдаланишда замонавий технологияларини қўллашга доир техника ва технологиялар намойиш этилди.

   «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассислари ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари билан танишиш баробарида иштирокчиларни Жамият фаолияти билан қисқача таништириб, ҳамкорлик қилиш масалаларида ўзаро фикр алмашишди.

 

   Маълумот ўрнида: халқаро кўргазмалар мажмуининг 2-павилионида «UzStroyExpo-2019» кўргазмаси ҳам фаолият олиб бормоқда. Унда қурилиш соҳасида фаолият юритадиган ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари ҳамда хизмат турлари билан иштирок этишмоқда.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>