2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
РАСМИЙ ИЗОҲ: Икки босқичга бўлинган демонтаж жараёни айрим фуқаролар томонидан ўзгача талқин қилинди
  • 20.11.2026
  • 4

2026 йил 18 ноябрь куни соат 19:44 да “Навбаҳор туманида электр узатиш тармоғи таянчи синиб тушди” сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

► “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли 220 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғида фойдаланилмаётган, эксплуатация муддати тугаган (эскирган) П220-3 русумли металл таянч устунини ёлланма автокран ёрдамида демонтаж қилиш режалаштирилган эди.

Иш жараёнида фермер хўжалиги ерининг намлиги сабабли кран бир томонга оғиши натижасида демонтаж қилиниши режалаштирилган металл таянч устунининг траверсалари қийшайишига сабаб бўлди.

❗️ 2026 йил 19 ноябр куни мазкур П220-3 русумли металл таянч устуни тўлиқ демонтаж қилиниб, подстанция ҳудудига олиб келинди.

Таъкидлаш жоизки, демонтаж ишлари икки босқичда амалга оширилган бўлиб, жараённинг дастлабки босқичи айрим фуқаролар томонидан нотўғри талқин қилинган. 

❗️ «НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлиш учун

⇒ t.me/NavoiyMET_Axborot