

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 12–14 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ«Бошқарув раиси кубоги» учун мини-футбол бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади.
Бугун мазкур мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимни Жамият Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Бобуржон Ҳакимжонович шахсан ўтказди. Қуръа натижаларига кўра, мусобақада иштирок этувчи 17 та жамоа A, B, C ва D гуруҳларига тақсимланди.
Барча жамоаларга мусобақада омад ва ғалаба тилаймиз!
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати