2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли “Каттабоғ” подстанциясида трансформатор қуввати оширилди
  • 22.09.2026
  • 120

Истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида 35/10 кВ кучланишли “Каттабоғ” подстанциясида трансформатор алмаштирилди. Аввалги 3,2 МВА қувватли трансформатор ўрнига 4,0 МВА қувватли трансформатор ўрнатилди.

Натижада подстанциянинг электр таъминоти имконияти оширилиб, истеъмолчилар юкламасини қоплаш бўйича қўшимча қувват захираси яратилди.

 

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ