2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли энергетика объектларида ободонлаштириш ишлари жадаллашмоқда
  • 16.08.2026
  • 104

Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Ушбу эзгу ишларда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Жумладан, филиал тасарруфидаги подстанциялар ва бошқа энергетика объектларида ҳудудларни ободонлаштириш, санитария-тозалаш ишларини амалга ошириш, яшил майдонларни тартибга келтириш ҳамда инфратузилма объектларини янада кўркам ҳолатга келтириш бўйича қатор тадбирлар олиб борилмоқда.

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!
????АХБОРОТ ХИЗМАТИ