Халқаро ҳужжатлар
ЧЕТ ЭЛЛИК ИНВЕСТОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
  • 22.10.2019
  • 996

ЧЕТ ЭЛЛИК ИНВЕСТОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

 

Чет эллик инвестор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 

- инвестициялашни амалга оширишнинг ҳажмлари, турлари ва йўналишларини мустақил белгилаш;

- инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;

- ўзининг инвестицияларига ва инвестиция фаолиятининг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш. Чет эллик инвесторнинг қарорига биноан инвестицияларга, уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилиши - мумкин. Ҳуқуқлар бошқа шахсга берилганда тарафларнинг ўзаро муносабатлари шартномалар асосида тартибга солинади;

- Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция фаолияти натижасида олинган ўзига қарашли ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини чет элларда ва Ўзбекистон Республикасида патентлаштириш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш;

- инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин мустақил ва эркин тасарруф этиш (шу жумладан уни монеликсиз репатриация қилиш);

- Ўзбекистон Республикасига кредитлар ва қарзлар тариқасида пул маблағлари жалб этиш;

- ўз ҳисобварағидаги миллий валюта маблағларидан ички валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш учун фойдаланиш;

- қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва шартларда ер участкаларига доир ҳуқуқларни сотиб олиш;

- Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўзига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлган мол-мулк ва ҳар қандай мулкий ҳуқуқлардан зиммага олган мажбуриятларнинг, шу жумладан қарз маблағларини жалб этишга қаратилган мажбуриятларнинг барча турлари бўйича таъмин сифатида фойдаланиш;

- ўз инвестициялари ва бошқа активлари реквизиция қилинган тақдирда мутаносиб равишда товон олиш;

- давлат бошқарув органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳамда қарорлари натижасида етказилган зарарларни ундириш.

 

Ўзбекистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар йўналтирилаётган иқтисодиёт тармоқлари ёки ҳудудлар кесимида инвестиция киритиш учун қандайдир чекловлар белгиланмаган.

 

Манба: https://mift.uz/uz/investp

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

Ахборот хизмати: +998 71-208-5598; 71-236-6808

Telegram: t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>