2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Энергетика тизими хотин-қизлари — гуллар фестивали иштирокчиларининг унутилмас таассуротлари
  • 07.06.2026
  • 55

♦ Гуллар фестивали иштирокчиларига унутилмас таассуротлар улашмоқда
 

Наманган — гуллар ва гўзаллик шаҳри сифатида яна бир бор ўзининг бетакрор жозибаси билан юртимиз ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни ўз бағрига чорламоқда. Анъанавий тарзда ўтказилаётган 65-Гуллар фестивали ранг-баранг композициялар, нафис безаклар ва кўтаринки кайфият билан барчага унутилмас таассуротлар улашмоқда.

Мазкур фестивалда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда унинг ҳудудий филиалларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ҳам сифатида иштирок этиб, байрам шукуҳидан баҳраманд бўлмоқдалар.

Гуллар жилоси, баҳор нафаси ва эзгу кайфият уйғунлашган ушбу файзли тадбир иштирокчиларга эстетик завқ улашиб, уларнинг қалбида ёрқин ва илиқ хотиралар қолдирмоқда.

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Гуллар фестивали иштирокчилари Афсоналар водийсида
 

♦ 65-Гуллар фестивали доирасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда унинг ҳудудий филиалларида фаолият юритаётган хотин-қизлар саёҳатнинг иккинчи кунида “Афсоналар водийси” тематик паркида меҳмон бўлишди.

⇒ Иштирокчилар замонавий атракционларда ҳордиқ чиқариб, гўзал манзаралар ва кўнгилочар дастурлардан баҳраманд бўлишди.

► Эсдалик суратлари ва самимий мулоқотларга бой ушбу саёҳат уларда унутилмас таассуротлар қолдирди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati