2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРГОНА ВИЛОЯТИ: “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида навбатдаги “Хавфсизлик техникаси куни” тадбири ўтказилди”
  • 14.05.2026
  • 7

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида “Электр энергетика соҳасида меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқарув тизими тўғрисидаги Низом”га мувофиқ ҳар ойнинг иккинчи сешанба куни “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирлари тизимли равишда ўтказиб келинмоқда.

► 2026 йил май ойида ўтказилган “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирига филиал томонидан буйруқ асосида масъуллар бириктирилиб, «Ўзбекистон», «Ўзгариш», «Повулғон», «Фарғона», «2-А» ва «Сокин» подстанциялари, гуруҳ ҳамда хизмат бўлимларида жойига чиққан ҳолда назорат ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.

2026 йил давомида ушбу тадбирлар доирасида “Фарғона магистраль электр тармоқлари” филиали хизмат, гуруҳ ва подстанцияларида ходимларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш, амалдаги қонун-қоида, йўриқнома ва стандартларга риоя этилишини таъминлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

☺️ Шунингдек, тадбир доирасида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтни мазмунли ташкил этиш мақсадида спорт мусобақалари ва турли спорт тадбирлари ҳам ташкил этилди. Мазкур мусобақалар ходимлар ўртасида дўстона муҳит ва юқори кайфиятни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига

обуна бўлинг  https://t.me/FargonaMET_Axborot