

“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан юқори кучланишли электр тармоғида бажарилган иш жараёнида: линиядаги симарқонлар ораларига симларни бир-биридан ажратиб турувчи тиргак (распорка) ўрнатиш, RG-400 турдаги тортиб турувчи тросларни тортиш ва созлаш, шунингдек, уларни таъмирлаш ишлари бажарилди.
⚙️ Мазкур техник тадбирлар электр узатиш тармоғининг механик мустаҳкамлигини ошириш, симлар орасидаги меъёрий масофани сақлаш ҳамда линиянинг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.
⚡️Барча ишлар мутахассислар томонидан белгиланган тартиб асосида ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ