
БЎШ ИШ ЎРНИ: Бош муҳандис ўринбосари лавозими.
Ҳужжат қабул қилишнинг якуни: 2026 йил 31 март, соат 12:00 гача.
Суҳбат ўтказиш вақти ва жойи: 2026 йил 01 апрель куни соат 10:00 да, Андижон шаҳри, Гидроэлектрстанция кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: «Акмал-фарм» ишлаб чиқариш базаси.
❗️ Ишга кириш юзасидан мурожаат қиладиган номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагича: Иш жойига яқин жойда яшовчи олий маълумотли, мутахассислик бўйича дипломга ва иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
❗️ Ишга кириш юзасидан мурожаат қиладиган номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагича:
▪️ Энергетика соҳасида олий техник (муҳандис-электрик) маълумотли; Энергетика йўналишидаги раҳбарлик лавозимларда ( бош муҳандис, хизмат ёки бўлим бошлиғи) — камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши;
▪️ 220–500 кВ кучланишли магистраль ва 35-110 кВ кучланишли тақсимловчи подстанцияларнинг бир чизиқли схемаларини мукаммал билиши;
▪️ 35 /110 /220 /500 кВ кучланишли подстанцияларнинг бирламчи қурилмаларини мукаммал билиши;
▪️ Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунини, соҳага оид Президент қарор ва фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорларини мукаммал билиши;
▪️ Тизимни ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйча узоқ муддатли режалар туза олиши;
▪️ Электр энергиясини узатиш, диспетчерлик бошқаруви ва магистраль тармоқларнинг ишлаш принципларини тушуниши;
▪️ 35 /110 /220 /500 кВ кучланишли подстанцияларда авариявий ҳолатларни бартараф этишда тажрибага эга бўлиши лозим.
✔️ Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари ҳам назарда тутилган).
Мурожаат учун телефон: +998-74-224-49-91;
Онлайн резюме: andijon@uzbekistonmet.uz
❇️ МАНЗИЛ: Андижон шаҳри, Гидроэлектрстанция кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: «Акмал-фарм» ишлаб чиқариш базаси.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали