2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 24.03.2026
  • 19

БЎШ ИШ ЎРНИ: Корпоратив муносабатлар ва активлар бўлими етакчи мутахасиси.

ТАЛАБЛАР:

► Олий маълумотга эга бўлиши (диплом мутахассислиги бўйича: иқтисодчи, молия, МБА, Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактабининг Корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиёти ва тамойиллари бўйича сертификатига эга бўлиши, юрист);

► Йирик давлат корхонаси фаолият юритаётган корпоратив ёки юридик ҳамда молия-иқтисод соҳасида: иқтисодчи, корпоратив ёки юридик ҳамда иқтисодиёт билан боғлиқ бир ёки бир нечта бўлимларда камида бир йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;

►  Номзод корпоратив бошқарув ёки юридик ҳамда иқтисодиёт соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;

►  Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонун талаблари доирасида кузатув кенгаши ва акциядорлар билан корпоратив бошқарув тамойиллари асосида ишлаш;

►  “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун va Акциядорлик жамияти уставида белгилаб ўтилган тартибга мувофиқ Кузатув кенгаши ва акциядорлари билан корпоратив бошқарув тамойиллари асосида белгиланган муддат ва ўрнатилган тартибда тақдим этиб бориш;

►  Рискларни минималлаштириш учун ички ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

►  Таваккалчиликни бошқариш ва комплаенс бўлимлари ҳамда бошқа таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

►  Акциядорлар билан биргаликда хос бизнес жараёнларни ва рискларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш;

►  Жамият раҳбарияти топшириғиқларини бўлим ваколати доирасида ижросини таъминлаш.

Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz 

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида 

Мурожаат учун: 71-236-66-15. 

Онлайн резюме 

❗️Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati