2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: «Умид» подстанциясида профилактика ишлари амалга оширилди
  • 06.01.2026
  • 19

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги, Ховос туманида жойлашган 110/10/6 кВ кучланишли «Умид» подстанциясида белгиланган режа асосида профилактика ишлари бажарилди.

⚙️ Хусусан, подстанциядаги қуввати 6 300 кВА бўлган Т-1 куч трансформатори кўздан кечирилиб, аниқланган мой сизиб чиқиши ҳолати тўлиқ бартараф этилди. Мутахассислар томонидан трансформаторнинг техник ҳолати текширилиб, ишончли ва барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган зарур чоралар кўрилди.

⚡️ Мазкур таъмирлаш ишлари электр тармоқларининг ишончлилигини ошириш, ускуна ва жиҳозларнинг сифатли ишлашини таъминлашга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot