
Ҳурматли энергетика соҳаси ходимлари, азиз юртдошлар!
Сизларни кириб келган Янги 2026 йил билан чин дилдан муборакбод этамиз.
Ўтган 2025 йил давомида энергетика соҳасида салмоқли ислоҳотлар амалга оширилиб, қатор йирик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди. Хусусан, ишлаб чиқариш қувватлари босқичма-босқич ошириб борилмоқда, шу билан бирга инфратузилма объектлари янгиланди. Албатта, ушбу эришилган натижалар муҳим аҳамият касб этади, бироқ олдимизда ҳали бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар, кенг кўламли режалар ва улкан мақсадлар мавжуд.
Янги йилда ҳам Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳоли ва саноат корхоналарини энергия ресурслари билан барқарор ҳамда ишончли таъминлаш бизнинг бош мақсадимиз бўлиб қолади.
Бу жараёнда соҳада фаолият юритаётган кўп минг сонли мутахассисларнинг фидокорона меҳнати билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланади.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.
Янги йил муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов
Манба: https://t.me/minenergy_uz/18766
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати