

Миллий статистика қўмитаси Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўтказган кузатув натижаларига кўра, 2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 5,8 фоизни ташкил этди, бу 2024 йилга нисбатан 3,1 фоиз пунктга кам.
► Камбағаллик даражасини ҳисоблаш методологияси Жаҳон Банкининг тавсиясига кўра 16 мингта уй хўжаликлари бюджетини ўрганиш асосида амалга оширилади.
Камбағаллик динамикаси:
⭕2023 йил — 14%дан 11%га
⭕2024 йил — 8,9%
⭕2025 йил — 5,8%

Натижада 2025 йилда 302 минг оила камбағаллик ҳолатидан чиқарилди. Камбағаллик даражасининг пасайиши барча ҳудудларда қайд этилди.
♦ Камбағаллик даражаси шаҳарларда кўпроқ қисқариб, 5,2% (2024 йилда — 8,6%), қишлоқ ҳудудларида эса 6,4% (2024 йилда — 9,2%) ни ташкил этди.
♦ Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда республикада камбағал аҳоли сони 2,2 миллион нафарни ташкил қилади.
Аҳоли даромадлари таркиби
Аҳоли жон бошига ўртача ойлик даромадлар 2,6 млн сўмни ташкил этиб, унинг таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар – 72,6%га тенг бўлди.
Экспортчи корхоналар иштирокида “Компания – кооператив – деҳқон хўжалиги” тамойили асосида 484 та кооператив ташкил этилиб, уларга 15,7 минг нафар камбағал оила аъзолари жалб қилинди
► Сайхунобод тажрибаси бўйича маҳаллаларда қиймати 18 трлн сўмлик 394 мингдан ортиқ микролойиҳалар амалга оширилиб, бу орқали республикада жами 809 минг кишининг бандлиги таъминланди.
Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/55603
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати