2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!
  • 31.12.2025
  • 25

Ҳурматли “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жамоаси!

Сизни ва сиз орқали оила аъзоларингизни кириб келаётган янги — 2026 йил билан муборакбод этаман!

Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, касбий муваффақиятлар тилайман!

Мамлакатимиз энергетика соҳаси, шу жумладан электр энергетика тармоғида ҳам улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Юртимиз равнақи, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиши, халқимиз бахту саодати, она Ватанимизнинг тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги хайрли ишларингизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Бугунги ривожланишга Сиз каби тажрибали ва жонкуяр инсонлар томонидан катта ҳисса қўшилмоқда. Аминмизки, Сизнинг кўп йиллик тажрибангиз, шарафли вазифангиз халқимизнинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилади.

Янги йилда барча эзгу ниятларингиз амалга ошишини, кўтаринки ва байрамона кайфият ҳамиша ҳамроҳ бўлишини тилайман!

Ҳурмат билан,

А.А.Назиров, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси