2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: «Боботоғ-1» ҳамда «Боботоғ-2» электр узатиш тармоқларида профилактика ишлари амалга оширилди
  • 05.01.2026
  • 37

«Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали Юқори кучланишли ҳаво тармоқларига хизмати кўрсатувчи тажрибали мутахассислар томонидан 110 кВ кучланишли «Боботоғ-1» ҳамда «Боботоғ-2» ҳаво тармоқларида кенг кўламлипрофилактика ишлари амалга оширилди.

 ⁉️ Бу ишлар нима учун муҳим?

Назорат текшируви жараёнида тармоқларнинг айрим таянч устунлари таркибида мавжуд бўлмаган (номаълум шахслар томонидан ечиб-кесиб олинган) темир парчалар аниқланиб, улар қайта тикланди. Содир бўлган ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилди. Таянч устунлари мустаҳкамлигига путур етказган шахслар аниқланиб, қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортилади ва етказилган зарар суд қарори билан ундириб олинади. 

⚡️ Шунингдек, кўрик давомида аниқланган, тизим фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган нуқсонли изоляторлар аниқланди ва зудлик билан янги, замонавий изоляторларга алмаштирилди.

Бу профилактик чора-тадбирлар:

♦Тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олдини олади;
♦Электр энергиясининг сифатли ва узлуксиз етказиб берилишини таъминлайди;
♦Энг асосийси – хизмат кўрсатиш хавфсизлигини юқори даражада ушлаб туради! 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг

расмий телеграм каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot