Янгиликлар
«ЎЗБЕКИСТОН МЭТ» АЖ ДА ЕТТБ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
  • 30.08.2019
  • 1330

    Кеча, 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февраль санасидаги ПҚ-4145-сонли қарорига мувофиқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кредит маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри яқинидаги Қоратоу ҳудудида 100 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси юзасидан хорижий мутахассислар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда лойиҳага тааллуқли техник топшириқлар режаси атрофлича муҳокама этилиб, электр узатиш линияларининг мавжуд ҳолатини техник жиҳатдан қайта кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, шамол электр станцияларини Ўзбекистон Республикасининг энергия тизимига интеграциялашувини таъминлаш бўйича фикр-мулоҳазалар баён этилди.     

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати   

Манба: https://www.facebook.com/Ўзбекистон-миллий-электр-тармоқлари-111830440191533

>