2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Ўзбекистон ва Туркманистон Энергетика вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
  • 18.11.2025
  • 43

#ҳамкорлик

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Туркманистон Республикаси Энергетика вазири Аннагелди Сапаров ҳамда «Туркменгаз» миллий нефть-газ компанияси раиси Максад Бабаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда шунингдек, ёқилғи-энергетика компаниялари раҳбарияти ва масъуллари иштирок этди.

Учрашувда икки дўст ва қардош мамлакатлар раҳбарлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Республикаси Президенти Сердар Бердимуҳамедов томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар туфайли барча соҳалар қатори ёқилғи-энергетика соҳасида ҳам икки томонлама ҳамкорлик алоқалари изчил ва самарали ривожланаётгани таъкидланди.

Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклигини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича икки томонлама келишувларнинг салмоқли тўплами қабул қилингани алоҳида қайд этилди.

Учрашувда ёқилғи-энергетика соҳасидаги самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича икки мамлакат раҳбарлари белгилаб берган вазифаларни биргаликда самарали ташкил қилишга келишиб олинди.

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/18305

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati