2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: Магистрал электр узатиш тармоқларидаги навбатчи бригадалар фаолияти ўрганилмоқда — Хизмат сафари тафсилотлари
  • 18.11.2025
  • 10

Аввал хабар  берганимиздек, “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали жами 111 та подстанция ва 3740 км электр узатиш тармоқлари мавжуд бўлиб, улар 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёр ҳолга келтирилган.  

⚠️ Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошчилигида энергетика ва коммунал тизим ташкилотларининг 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргалик даражасини ўрганиш Иччи гуруҳи фаолияти юритмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда 110/35/10/6 кВ кучланишли «2» подстанциясининг электр қурилма ва жиҳозларининг мавсумдаги ишчи ҳолати акс этган.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: Навоий вилоятидаги мавжуд юқори кучланишли энергетика объектлари ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 29 тонна трансформатор мойи, 1 тонна турли русумли симлар, 2 дона СК-26 русумли бетон таянч устунлари, 1300 та изолятор, 10 дона 91,2 МВА қувватдаги трансформатор захираси яратилган.

Шунингдек, авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиалида 16 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар махсус автотранспорт, зарурий эҳтиёт қисмлар, алоқа ҳамда ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati