

«Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфдаги 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясида эстетик ҳолатни яхшилаш борасида профилактик таъмирлаш ишлари бажарилди. Ҳудуднинг хавфсиз ва жозибадор ташқи кўринишни таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.
⇒ Хусусан,
♦ Энергетика объектининг ички ва ташқи майдонларида ободонлаштириш ишлари бажарилди;
♦ Йўл-йўриқ белгиларини янгилаш, йўлаклар ва кириш жойларининг тартибга солиниши амалга оширилди;
♦ Ёритиш тизими модернизация қилинди: кечаси хавфсиз кўринишни таъминлаш учун янги ЛEД ёритиш қурилмалар ўрнатилди;
♦ Иншоотнинг хавфсизлиги ва кўрсаткичлари яхшиланди: хавфсизлик белгилари, фавқулодда ҳолатлар учун махсус белгилар бўялди;
♦ Яқин атрофдаги йўллар, боғлар ва кириш йўлакларининг эстетик кўриниши яхшиланди.
Ишлар электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!