
⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Электр тармоқларини эксплуатация, уланиш, қабул қилиш бошқармаси етакчи-муҳандиси лавозими.
❗️ТАЛАБЛАР:
• Маълумоти: олий маълумотли;
• Иш стажи (тажрибаси): энергетика тизимида, бевосита электр тармоқлари хўжалиги объектларида камида 5 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши, муҳандис-техник лавозимларида ишлаган бўлиши керак;
• Тилларни билиши: давлат ва рус тилида ҳужжатларни юритилишини мукаммал билиши (инглиз тили билиши устунлик беради);
• “Электр қурилмаларининг тузилиш қоидалари” (ПУЭ), “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизликни техникаси қоидалари”ни, “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари”ни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июлдаги “Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари” тўғрисидаги 338-сонли қарори, шунингдек, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим.
• 35-500 кВ кучланишли электр қурилмаларида ва электр тармоқларида режалаштирилган жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларининг смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларига асосан бажарилган таъмирлаш ва қурилиш ишлари ҳажмини ўрнатилган тартибда қабул қилиш, ҳисоботларни юритиш тажрибаларига эга бўлиши лозим;
• Лойиҳа-смета ҳужжатларини амалдаги қоидаларга мувофиқ ишлаб чиқилганлигини текширишни билиши лозим;
• Подстанция, электр узатиш ҳаво тармоқлари электр қурилмаларининг ишлаш принципини ва конструктив қисмини билиш ва эксплуатацияда қўллай олиши лозим;
• Компьютер саводхонлиги (мукаммал): Microsoft office (Excel, Word, Power Point), ABC, McExel, TNQurilish, AutoCAD, CorelDRAW дастурларида ишлашни мукаммал билиш лозим. Power Point ва бошқа дастурларда графикали тақдимотларни ишлаб чиқиши.
Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-66-15
▪️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
▪️Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати