2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли подстанция ва электр узатиш тармоқларида амалга оширилаётган ишлар хусусида — Хизмат сафари тафсилотлари
  • 15.11.2025
  • 12

2025/2026 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот-маълумотнома.

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги подстанциялар ва магистраль электр тармоқларини 2025/2026 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш тўғрисида 2025 йил 7 июль санасида 107-сонли буйруқ ишлаб чиқилган эди.

 ⚡️ “Навоий МЭТ” филиали тасарруфида жами 111 та подстанция ва 3740 км электр узатиш тармоқлари мавжуд, шу жумладан:

     ♦   220 кВ кучланишли подстанциялар сони – 11 та;

     ♦   110 кВ кучланишли подстанциялар сони – 37 та;

     ♦   35 кВ кучланишли подстанциялар сони – 63 та.

     ♦   220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари узунлиги – 1488,2 км;

     ♦   110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари узунлиги – 1099,3 км;

     ♦   35 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари узунлиги – 1152,2 км.

 

 

 

2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасиданамалга оширилган ишлар қуйидагича:

Жорий йил 1 октябрь санасигача 48 километр узунликдаги 110/220 кВ кучланишли электр тармоқлари, шунингдек, 1 дона 63 МВА қувватли куч трансформатори ҳамда 2 дона 220 кВ кучланишли У-220-10 русумли мойли ўчиргичлар мукаммал таъмирланди. Режа тўлиқ бажарилди.

Бундан ташқари, Филиал тасарруфидаги подстанция ҳамда электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Мисол учун, 147 километр узунликдаги электр тармоқлари (режага нисбатан 111 фоиз) 39 та трансформатор (105 фоиз), 105 та комутацион аппаратларида (102 фоиз) жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

⚙️ Мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари давомида электр узатиш ҳаво тармоқларида мавжуд эскирган ва шикастланган изоляторлар ўрнига янги 972 дона ПСД-70Э русумли изоляторлар ўрнатилди. Куч трансформаторларини ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 32 та совитиш тизими двигателлари, 4 та мой насослари таъмирланиб жойига ўрнатилди. Шу билан бирга, 9,455 тонна қўшимча трансформатор мойи қўйилиб, трансформаторларнинг мой сатҳи меъёрга келтирилди.

 

 

Бундан ташқари, 220/35/6 кВ кучланишли «А» подстанциясидаги В-17-Т-1 ячейкасининг У-220 русумли жисмонан эскирган мойли ўчиргичи алмаштирилиб, ўрнига замонавий элегазли ўчиргич ўрнатилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги 844-сонли қарорига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиалидан қабул қилинган 35-110 кВ кучланишли объектларда шу кунгача амалга оширилган ишлар қуйидагиларни ташкил этади:

     ♦ 2 та 110 кВ кучланишли ва 1 та 35 кВ кучланишли куч трансформаторлар, 1 та 35 кВ кучланишли ўчиргич ҳамда 2 дона ОД КЗ қурилмаси мукаммал таъмирланди;

     ♦ 49,9 километр узунликдаги электр тармоқлари (режага нисбатан 302 фоиз), 63 та трансформатор (260 фоиз), 63 та комутацион аппаратда (249 фоиз) жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

     ♦ 110/10 кВ кучланишли «Азизобод» подстанцияда ўта юкламада ишлаб келган 6,3 МВА қувватли куч трансформатори 10 МВА қувватли трансформаторига алмаштирилди;

     ♦ 110/10 кВ кучланишли “Янги Ғазғон” подстанцияда ўта юкламада ишлаб келган 2,5 МВА қувватли куч трансформатори 6,3 МВА қувватли трансформаторига алмаштирилди;

     ♦ Навбаҳор туманидаги 110/35/10 кВ кучланишли “Янги қўрғон” подстанциясини таъминлайдиган 110 кВ кучланишли “Л-Янги қўрғон-2” тармоғи ўта юкламада ишлаганлиги сабабли, 5 км узунликда 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини симларини янгилаш мақсадида, АС-70 симларни АС-150 симларга алмаштириш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда ҳаво электр тармоғининг 4,1 км қисми форфор изоляторлар ва ЛК-110/70 маркали изоляторларга алмаштирилди.

 

 

 

Электр тармоғи хўжалиги объектлари ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 29 тонна трансформатор мойи, 1 тонна турли русумли симлар, 2 дона СК-26 русумли бетон таянч устунлари, 1300 та изолятор, 10 дона 91,2 МВА қувватдаги трансформатор захираси яратилди.

Шунингдек, авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида “Навоий магистраль электр тармоқлари” филиалида 16 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар махсус автотранспорт, зарурий эҳтиёт қисмлар, алоқа ҳамда ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган.

⚙️ 35-110 кВ кучланишли 2 та подстанцияларнинг: 110/10 кВ кучланишли «Бухоро», 35/6 кВ кучланишли «ГПП-10» подстанциясида материаллар харид қилиниб, ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

 

✍️ Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси тақдим этган маълумотларидан фойдаланилди

 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati