

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2025 йил 7 октябрдаги 1/4/23-2990-сон топшириғи ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг 2025 йил 28 октябрь кунидаги 01-04-10/7713-сонли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида семинар ташкил этилди.
⚡️Республика миқёсида ўтказилаётган "Аҳолини зилзилага тайёрлаш куни" доирасида "Сирдарё магистраль электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги барча подстанциялар ҳамда хизмат бўлимлари ишчи-ходимлари ўртасида ўқув семинари ташкил қилинди.
Тадбирнинг бош мақсади — объектларда фаолият олиб бораётган ходимларнинг табиий офатлар, жумладан зилзила каби фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат эди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!
https://t.me/SirdaryoMET_Axborot