

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ балансидан қабул қилинган 35/110 кВ кучланишли подстанцияларда 2025-2026 йил куз-қиш мавсумида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида трансформаторларга мой қуйиш ва бошқа зарурий профилактик ишлар бажарилмоқда.
⚠️ Барча ишлар режа асосида, хавфсизлик ва сифат талабларига мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда.

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 35/6 кВ кучланишли «Ғарбий» подстанциясида режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
⚙️ Таъмирлаш жараёнида Т-1, 6 кВ 1-шиналар тизимида техник хизмат кўрсатиш, ускуна ва алоқа қисмларининг ҳолати текширилди ҳамда Т-1 трансформаторига мой қуйиш ишлари сифатли тарзда бажарилди. Мазкур ишлар электр энергиясининг тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиб берилишини таъминлаш, шу билан бирга, ускуна ва жиҳозларнинг узоқ муддатли, барқарор ишлашига хизмат қилади.

Шунингдек, 220 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли «Косон-2» электр узатиш ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди.
Таъмирлаш жараёнида:
♦ Техник кўрикда аниқланган изолятор элементидаги механик нуқсон (ёриқ) зудлик билан алмаштирилди;
♦ Чанг босган изоляторлар тозаланди ва тармоқнинг узлуксиз ишлаши таъминланди.
⚡️ Бу ишлар электр таъминотининг янада ишончли ва барқарор бўлишига хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!