2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110/10/6 кВ кучланишли «Соҳил» подстанциясида жорий таъмирлаш бажарилди
  • 01.11.2025
  • 18

“Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан 110/10/6 кВ кучланишли «Соҳил» подстанциясида жорий таъмирлаш амалга оширилди.

⚙️ Энергетика объектида қуйидаги ишлар бажарилди:

   ♦   Юклама билан ишлаган Т2 6300 кВА куч трансформатор ўрнига 10000 кВА куч трансформатори ўрнатилиб ишга қўйилди;

   ♦   Подстанциясидаги электр қурилмаларида тўлиқ буёқлаш ишлари амалга оширилди;

   ♦   Эстетик ҳолатлар яхшиланди;

   ♦   КРУН ички қисмлари тўлиқ тозлаш ишлари олиб борилди ва тепа қисмлари чанглардан бартараф этилди;

   ♦   Трансформатор тагида тўшалган мойли шағал янгисига алмаштирилди;

   ♦   Кабель канналари  таъмирланди;

   ♦   Эскирган тўсиқлар янгиси билан алмаштирилди.

Мазкур ишлар тақсимловчи тармоқларга электр энергиясини узатиш жараёни янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat

❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

https://t.me/QashqadaryoMET