

✍️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти "Бухоро магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Турон» ўчириб-ёқиш пунктида 220 кВ кучланишли «Нефтезавод» подстанцияси ва «Турон» ўчириб-ёқиш пункти барча ишчи-ходимларининг билим-савиясини ошириш мақсадида техник дарслар ташкиллаштирилди.
Маълумот ўрнида: Мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишлии қарорлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга, «Одоб-ахлоқ» қоидалари, Филиал ички тартиб-интизом қоидалари, коррупцияга қарши курашиш ҳамда энергетика тизимида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари, жабрланувчилар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва қоидабузарликлар бўйича тушунтирув ишлари ва суҳбатлар ўтказилди.
Мақсад — ходимларнинг билим-савиясини ошириш ҳамда авариявий ўчишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг