

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли «Оби-ҳаёт» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли «Насос-1» электр узатиш тармоғида режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
⚙️ Таъмирлаш жараёнида қуйидаги амалиётлар бажарилди:
♦ Электр узатиш тармоғи тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди;
♦ Аниқланган камчилик ва носозликлар бартараф этилди;
♦ Эскирган ва шикастланган изоляторлар янгиларига алмаштирилди;
♦ чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилди.
Ушбу саъй-ҳаракатлар электр узатиш тизимининг ишончлилигини ошириш, электр энергиясининг узлуксиз ва сифатли етказиб берилишини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!