ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Ўзбекистон Ресубликаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан 2021 йил 12–14 февраль кунлари Тошкент вилояти Чимён қишлоғида «Чимён-Эхо-2021» ҳамда «Чимган экстрим-2021» қишки экстремаль спорт турлари фестивали бўлиб ўтди
  • 15.02.2021
  • 377

   Ушбу спорт тадбирида мамлакатимиздаги вазирликлар, давлат идора ва ташкилотларининг 150 нафардан зиёд «спорт тарғиботчи»лари, шунингдек 20 нафардан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Фестиваль доирасида спорт мусобақалари ҳамда ўқув семинарлар ташкил этилди.

   Ушбу спорт тадбирида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ спорт тарғиботчиси Одилжон Воҳидов ҳам иштирок этиб, Энергетика, Инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Қурилиш вазирликлари, АТБ «Ипотека банк, «Спорт» телеканали тарғиботчиларидан иборат жамоа билан баскетбол мусобақаларида фахрли 2-ўринни эгаллади.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлиш учун https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>