2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: 35/6 кВ кучланишли «Қўйтош» подстанцияда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда
  • 26.09.2025
  • 79

3bd0d72b-5d7f-7fb6-9129-1f49180cd823_lists_16653.jpg

 

«Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали Ғаллаорол туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Қўйтош» подстанциясида Т-1 трансформаторини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга, шунингдек, куз-қиш мавсумида электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади.

⚡️ Бундан ташқари, подстанцияга кирувчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғи узлуксиз ишлашини таъминлаш, фавқулодда узилишларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

❗️ «ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг ⇒  t.me/JizzaxMET_Axborot