«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари — Олмалиқ шаҳар учаскаси мутахасислари томонидан 110 кВ кучланишли «Л-25-К-1» тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Таянч устунининг таркибий қисмлари кўздан кечирилиб, шикастланган элементлар янгисига алмаштирилди. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилди.
⚡️ Бундан ташқари, юқори кучланишли электр узатиш тармоғи узлуксиз ишлашини таъминлаш, фавқулодда узилишларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун