Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2020 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан давлат ташқи қарзи маблағлари иштирокида 5 та йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.
Ушбу қарорга асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2020 йилда давлат ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан 43,9 млн.долл. маблағ ўзлаштириш белгиланган бўлиб режа 100,21 фоизга бажарилди.
Амалга оширилган лойиҳалар натижасида 2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 340 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғи қуриб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, модернизация дастури доирасида 11 та подстанцияда 1 142 МВА қўшимча қувват яратилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati