ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
29 ЯНВАРЬ КУНИ “ENERGO-IT” ФИЛИАЛИ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА “ДАВЛАТ ТИЛИДА ИШ ЮРИТИШ АСОСЛАРИ” ФАНИ БЎЙИЧА МАҲОРАТ ДАРСИ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
  • 29.01.2021
  • 488

    29 январь куни “ENERGO-IT” филиали ходимлари иштирокида “Давлат тилида иш юритиш асослари” фани бўйича маҳорат дарси машғулотлари ўтказилди.

  “Ўзбекистон МЭТ” АЖ маъмуриятининг кўрсатмаларига биноан ишчи-ходимлар давлат тилида иш юритиш амалиётининг назарий ва амалий билим-кўникма ҳамда маҳоратини ошириш бориши, бу борада турли семинар ва малака ошириш курслари ташкил этиш белгиланган.

  Шу мақсадда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универститети ҳузуридаги “Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази” битирувчиси, ИЧТБ бўлими ходими Гулхумор Қўчқорова ўқув курсида ўзлаштирган билим-тажрибаларини ҳамкасблари билан ўртоқлашди.

  Маҳорат дарсида филиал фаолиятида хат-ҳужжат ишларига масъул бўлган ходимлар иштирок этишди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>