2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
Диққат эълон! “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали бўш иш ўринларига танлов эълон қилади!
  • 25.07.2025
  • 53

1️⃣ Бўш иш ўрни: Ҳисобчи лавозими (1 нафар).

❗️ТАЛАБЛАР:

♦️ Маълумоти: Олий маълумотли; ♦️ Иш тажрибаси: Бухгалтерия соҳасида камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши, ҳисобчи лавозимида ишлаган бўлиши; ♦️ Тилларни билиши: Давлат тили ва рус тилларни мукаммал билиши зарур (инглиз тилини билиш устунлик беради).

⇒ Қўшимча талаблар:

♦️ Соҳага талуқли бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари; Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойшларидан хабардор бўлиш; ♦️ Бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (БҲМС); ♦️ Янги счётлар режаси бўйича бухгалтерия проводкани билиши; ♦️  Банк, молия ва солиқ органлари билан бевосита ишлаш тажрибаларига эга бўлиш; ♦️ Таъминотчилар, пудратчилар, буюртмачилар, истеъмолчилар, шунингдек кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-китобларни юритишни ва ташкилотлар билан ўзаро таққослаш далолатномалари тузишни, молиявий фаолият ҳисоботларини ўз вақтида тайёрлаш,   бирламчи ҳужжатларни қабул қилиш ва назоратини амалга оширишни ва бошқалар. ♦️ Компьютер саводхонлиги (мукаммал): Microsoft office, 1C ,E-Kontrakt,  Didox дастурларида ишлашн мукаммал билиш лозим.

2️⃣ Бўш иш ўрни: Ходимлар билан ишлаш гуруҳи ходими  (1 нафар).

❗️ТАЛАБЛАР:

♦️ Олий маълумотли; ♦️ Ходимлар билан ишлаш гуруҳи тузилиши, функция, вазифа ва ваколатларии; ♦️ Меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни расмийлаштириш тартиби;  ♦️ Ходимларнинг ҳисобини юритиш. Меҳнат дафтарчаси. Шахсий ҳужжатлар йиғмажилди;  ♦️Компьютер саводхонлиги (мукаммал): Microsoft office дастурларида ва ЯММТ электрон платформаларида ишлашни мукаммал билиш лозим; ♦️ Меҳнат қонунчилиги, соҳага тааллуқли меъёриий ҳужжжатлар билан ишлаш; ♦️ Камида 3 йил иш стажига эга бўлиши.

Онлайн резюме 

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари»  рукнида.

Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

❗️Номзодлар маълумотларини қуйидаги электрон почта орқали топшириш мумкин:

E-mail:   jizzax@uzbekistonmet.uz

❇️ МАНЗИЛ: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Сангзор маҳалласи, Sh.Rashidov кўчаси 90-А уй.

☎️ Мурожаат учун: +998-72-224-56-43.

⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш; ⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг ⇒

t.me/JizzaxMET_Axborot