Лойиҳалар
«Навоий иссиқлик электр станцияси»дан 220 кВ ли ҳаво линиясини «Бесопан» пунктигача 500 кВ ли габаритда қуриш» лойиҳаси
  • 16.10.2019
  • 1117

«Навоий иссиқлик электр станцияси»дан 220 кВ ли ҳаво линиясини «Бесопан» пунктигача 500 кВ ли габаритда қуриш» лойиҳаси

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПҚ-3465-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 79,65 млн. АҚШ доллари, шундан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг маблағлари 35,84 млн., Европа тикланиш ва тарақиёт банкидан кутилаётган заём маблағи эса 43,81 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Лойиҳа «Навоий ИЭС»дан 220 кВ ли ҳаво линиясини 177 км узунликда «Бесопан» ўчириб ёқиш пунктигача 500 кВ ли габаритда қуриш амалиётини ўз ичига олган. Лойиҳадан кўзланаётган асосий мақсад Навоий вилоятида янги ташкил этилган тоғ-кон металлургия ишлаб-чиқариш объектлари учун электр энергиясини етказиб бериш ва энергия тизимининг шимолий-ғарбий қисмидаги электр тармоқларини ривожлантиришдан иборат. Унинг амалга оширилиш муддати 2019–2021 йиллар оралиғида.

 

>