Янгиликлар
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР, ҲУРМАТЛИ “ЎЗБЕКИСТОН МЭТ” АЖ ЖАМОАСИ!
  • 31.12.2020
  • 541

  Сизни ва сиз орқали оила аъзоларингизни яқинлашиб келаётган янги — 2021 йил билан муборакбод этаман!

  Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик тилайман. Юртимиз энергетика соҳаси равнақи, халқимиз бахту саодати, она Ватанимизнинг тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги хайрли ишларингизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

  Юртимиз кундан-кунга ривож топиб, тараққиёт йўлидан кетмоқда. Бу албатта, танлаган йўлимизнинг ниҳоятда тўғрилиги, у мустаҳкам асосга эга эканлигидадир. Бугунги ривожланишга Сиз каби тажрибали ва жонкуяр инсонлар томонидан катта ҳисса қўшилмоқда.

  Аминмизки, Сизнинг кўп йиллик тажрибангиз, шарафли вазифангиз халқимизнинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилади.

  Янги йилда барча эзгу ниятларингиз амалга ошишини, кўтаринки ва байрамона кайфият ҳамиша ҳамроҳ бўлишини тилайман!

  Ҳурмат билан,
  Д.А.Исақулов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>