Лойиҳалар
«Тошкент металлургия заводининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» инвестицион лойиҳаси
  • 16.10.2019
  • 1377

«Тошкент металлургия заводининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» инвестицион лойиҳаси

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3638-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 июндаги ВМҚ-540-сонли қарорига биноан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси маблағлари иштирокида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа Тошкент шаҳар Сирғали тумани ҳудуди ҳамда Тошкент вилояти (Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Зангиота тумани) ҳудудларини қамраб олади. Унинг қиймати 29,022 млн. АҚШ долларига тенг.

Лойиҳанинг мақсади унинг номланишидан ҳам аён — Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида фаолият юритадиган «Тошкент металлургия заводи»ни узлуксиз ва сифатли электр таъминоти билан таъминлаш, бундан ташқари, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятининг пойтахт билан чегарадош ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда ишлаб чиқариш объектларини электр энергияга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш.

Айни пайтда пудратчи корхоналар томонидан 220 кВли подстанцияни қурилиши ва шу подстанцияни таъминловчи иккита ҳаво линиясини қурилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа жорий йилнинг октябрь ойида якунланиши режалаштирилган.

 

>