Янгиликлар
Самарқандлик энергетикларни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси табриклади
  • 23.12.2020
  • 668

   Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ 22 декабрь — Энергетиклар куни муносабати билан турли тадбирлар ўтказилиб, Жамият ишчи-ходимлари самарали меҳнат фаолияти учун тақдирланмоқда:  https://telegra.ph/uzbekistonmetuz-12-23

   Байрам муносабати билан «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиалида ўтказилган тадбирда Жамият бошқарув раиси Д.А.Исақулов иштирок этиб, соҳа вакилларини касб байрами билан қутлади.

   Шунингдек, тадбирда 2021 йилда Жамият томонидан амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар, модернизация-реконструкция ишлари ҳамда қурилиш-монтаж амалиётлари муҳокама этилди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>