ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
СПОРТ БАЙРАМИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
  • 04.12.2020
  • 621

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижроси юзасидан «Ўзбекистон МЭТ» АЖда жорий йилнинг  5 декабрь куни соат 10:00да Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда шахмат, шашка ва стол тенниси мусобақаларини ўтказиш ва мусобақа ғолибларига қимматбаҳо совғалар тақдим этиш маросимлари бўлиб ўтади.

  Тадбирuга оммавий ахборот воситалари ва барча спортсевар дўстларни таклиф этамиз.  

Манзил: Тошкент шаҳри, «Учқун» спорт маскани, Юнусобод тумани, Д-2 квартал, 31-уй.

Боғланиш учун телефон: 99 852 7991 (Азизбек Ботиров — Ёшлар Иттифоқи сардори)

Веб-саҳифа: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/2  

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmat

>