«Ўзэнергоинспекция» Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирларда Янгиер шаҳрида жойлашган «Й-З.Э.» МЧЖга қарашли қурилиш материалларини ишлаб чиқариш биносида ҳисоблагичсиз тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 5 млрд 25 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/5761
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати