Бугун, 2024 йил 13 ноябрь куни соат 15:00 дан 17:00 гача «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказди:
1️⃣ Ситуацион таҳлил бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозими;
2️⃣ Бошқарув аппарати: Юридик бошқармаси 2-тоифали юрисконсулти лавозими.
Мурожаат учун: 71-236-66-15
kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati