Коррупцияга қарши курашиш
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати тасдиқланди
  • 13.11.2024
  • 8

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисидаги қонуни:
давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига;
давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилиши белгиланган.

Давлат раҳбарининг ПҚ-210-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхати тасдиқланди.

Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ қайта ташкил этилган, номи ўзгарган ёки янгидан ташкил қилинган тақдирда, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли орган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.

Юқоридаги инфографикалар орқали тўлиқ рўйхат билан танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун жорий йил 6 декабрдан бошлаб кучга киради

Манба: https://t.me/antikor_uzb/3105?single

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>