ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Жиззах вилоятида 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
  • 12.11.2024
  • 15

#Тезкор_тадбир

Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида «Ўзэнергоинспекция» Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирда Шароф Рашидов туманида фуқаро С.Ў. га тегишли дарвоза ясаш цехида электр қурилмаларини (қуввати 16,3 кВт) шартномасиз, ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 млрд 160 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/5731

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>