ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларга нисбатан қатъий чоралар кўриш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда
  • 08.11.2024
  • 10

#Энергетика_хавфсизлиги_ойи

Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида «Ўзэнергоинспекция» ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида Фарғона вилоятида ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш борасида назорат тадбирларини амалга оширмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 8 ноябрь куни вилоят штабида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 6 та ҳолатда электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланаётган тадбиркорлик субъектлари аниқланди.

Ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича ўтказилган ўрганишда Қувасой шаҳрида жойлашган Фарғона давлат университетига ўрнатилган 50 кВли қуёш фото электр станцияси ўчиқ ҳолатдалиги (муқобил энергия манбасидан фойдаланилмасдан келинаётганлиги) маълум бўлди.

Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий иш расмийлаштирилиб, йирик истеъмолчиларда реактив қувватни компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатиш юзасидан тадбиркорлик субъектларида тушинтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/5702

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>