Янгиликлар
Ноябрь ойи: Энергетика хавфсизлиги ойи
  • 04.11.2024
  • 96

Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги, «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” қўшма қарор қабул қилинди.
 
Ушбу қарор билан жорий йилнинг ноябрь ойи “Энергетика хавфсизлиги ойи” деб эълон қилинди.
 
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов, Президент Администрацияси масъул ходими раҳбарлигида мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда Навоий шаҳридаги «Ёшлик» ўйингоҳида энергия ресурсларини иқтисод қилиш, қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва рейд тадбирларини кучайтириш юзасидан амалий семинар машғулоти ўтказилди.
 
Семинарда ижтимоий соҳа объектлари, маҳалла раислари, бошқарув сервис компаниялари, йирик ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, тадбиркорлар ва 500 нафарга яқин аҳоли иштирок этди.
 
Тадбирда энергия ресурсларни иқтисод қилиш бўйича белгиланган режаларнинг бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли хонадонларига муқобил энергия манбалари ўрнатишнинг афзалликлари ҳамда имтиёзлари борасида Республиканинг малакали мутахассислари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

#Энергетика_хавфсизлиги_ойи

Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича штаб фаолияти фавқулодда иш режими тартибига ўтказилди

Хабар берганимиздек , Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги, «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” қўшма қарор қабул қилинди.
 
Ушбу қарор билан жорий йилнинг ноябрь ойи “Энергетика хавфсизлиги ойи” деб эълон қилинди. Унга кўра:

►  Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби (ҳудудий штаблар) фаолияти фавқулодда иш режими тартибига ўтказилди;

► Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланиш ҳамда истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан кундалик назорат жорий этилди;

► Турар жойлар ва тадбиркорлик субъектларида ўғриликни ўз вақтида фош этишда жамоатчилик имкониятларидан кенг фойдаланиш амалиёти тадбиқ этилади;

► Ёқилғи-энергия ресурсларини талон-тарожлигини содир этган айбдорларга нисбатан жазони муқаррарлиги таъминланади.

Ҳурматли Истеъмолчилар!

Унитманг, электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилади!

Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод qilmaydi...

Манба: https://t.me/minenergy_uz/13456

https://t.me/minenergy_uz/13480

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>