Янгиликлар
Кам таъминланган оилалар автоматик равишда газ ва электр энергияси учун бир мартали компенсация оладилар
  • 28.10.2024
  • 56

Иситиш мавсумида (ноябрь-февраль) коммунал тўловларга харажатлар ортади. Эҳтиёжмандларга кўмак бериш учун, давлат йилда бир марта қуйидагилар бўйича ёрдам пули, яъни 270 минг сўм тўлайди:

✅ асосий рўйхат бўйича. Унга “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали болалар нафақаси ва/ёки моддий ёрдам оладиган оилалар киради (1,2 млн оила);

✅  қўшимча рўйхат бўйича. Унга бошқа эҳтиёжмандлар киради (180 минг оила).

Пул картага 2024 йил 27 ноябрдан кейин ўтказилади. Мурожаат қилиш учун «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг тезкор линияси ишламоқда — 1140.

✍️ Батафсил

 

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/47514

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>