Янгиликлар
«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ 2020 ЙИЛ 1 НОЯБРЬ ҲОЛАТИГА ҲИСОБОТИ (ҚИСҚА САТРЛАРДА)
  • 11.11.2020
  • 816

   Ахборот хизматининг фаолиятига тааллуқли умумий маълумотлар:

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 3 июлдаги 29-сонли буйруғига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида Ахборот хизмати ташкил этилган;

 

  Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 23 августдаги 66/к-сонли буйруғи билан Ахборот хизмати раҳбари, яъни бошқарув раисининг матбуот котиби ― ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Урунов Улуғбек Пулатович тайинланган;

  Ахборот хизмати раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг дастлабки суҳбат синовидан муваффақиятли ўтган, бу ҳақда Жамият бошқаруви раиси номига тавсиянома хати тақдим этилган;

 

  Ахборот хизматида Жамият штат жадвалига мувофиқ бир нафар мутахассис (хизмат раҳбари) меҳнат фаолиятини олиб боради, унга техник таъминот бўйича ёрдамчилар, яъни веб-сайтга маълумотларни жойлаштириш учун «Energo–IT» филиалининг икки нафар ходими бириктирилган;

Ахборот хизмати раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг аттестациясидан ўтганлиги тўғрисида 000010-сонли гувоҳнома берилган.
 

  Жамият веб-сайтида «МУРОЖААТЛАР» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари (истеъмолчилар, тадбиркорлар) ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига эга.

 

Шунингдек, Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтига:

7 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/30

23 та Президент Қарорлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/31

12 та Президент Фармонлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/32

12 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/33

7 та Норматив ҳужжатлар http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/34

2 та Халқаро ҳужжатлар http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/18

жойлаштирилган.

 

  Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «ЯНГИЛИКЛАР» рукнида эълон қилинган қатор мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (қонунчиликдаги янгиликлар) бериб борилади.

Бундан ташқари, Жамиятнинг расмий телеграм каналида Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” махсус иловасидаги соҳага тааллуқли маълумотлар тез-тез қайта эълон (репост) қилиб турилади.

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий телеграм каналида ("O'zbekiston milliy elektr tarmoqlari" AJ t.me/uzmetaxborotxizmati) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига биноан 3 та ИШОНЧ РАҚАМИ: Ягона телефон (Ахборот хизмати) 71/236-68-08; Ишонч рақами (жисмоний ва юридик шахслар мурожаати билан ишлаш бўйича мутахассиси рақами) 71/208-56-46; Девонхона (Ижро интизомини назорат қилиш ва ишларни юритиш бошқармаси) 71/236-6865 телефон рақамлари ишлаб турибди.

Бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбариятининг топшириқлари, Ахборот хизмати Низоми, Матбуот котиби йўриқномаси (вазифа-мажбуриятлари) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг кўрсатмаларига биноан ОАВ ҳамда жамоатчилик билан ишлаш фаолиятини йўлга қўйган.
 

  Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2020 йил 12 октябрдаги 14/2-68хфу-сонли кўрсатмасига биноан икки номдаги Низом лойиҳасини тайёрлади:

1. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ходимларининг оммавий ахборот воситалари, блогерлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва бошқа ахборот тарқатиш воситалари орқали маълумотларни ошкор қилиш, интервью бериш, чиқишлар қилиш тартибини белгилаш тўғрисида НИЗОМ;

2. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хавфсизлиги қоидалари тўғрисида НИЗОМ.

Айни пайтда ушбу низом лойиҳалари юридик хулосага эга бўлиб, раҳбарият томонидан кўриб чиқилмоқда.

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, UTube) барқарор фаолият юритмоқда. Ижтимоий тармоқлар — медиа маконда Жамият фаолиятига тегишли негатив маълумотларга зудлик билан муносабат билдирилиб, тегишли тартибда таҳлилий мақола, хабар ва маълумотлар эълон қилиб борилмоқда.

Сифатли видеобаёнот бериш ҳамда видеороликлар тайёрлаш бўйича «Energo–IT» филиали билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

  Ахборот хизмати учун: (1) Алоҳида хона, (2) Компьютер жамланмаси /принтер, сканер, ксерокопия, колонка/ — 1 донадан, (3) Диктафон — 1 та, (4) Фото-видео аппарат — 1 та, (5) Объектив — 1 та /фотоаппарат учун/, (6) штатив — 1 та /фотоаппарат учун/, (7) Прожектор — 1 та /фотоаппарат учун/, (8) Минимикрафон — 1 та /фотоаппарат учун/, (9) Пресс-вол — 2 та /паук ва баннер/, (10) Флешка — 2 та /32 МБ ҳамда 2 ТБ харт/, (11) Юмшоқ кейс — 1 та /фотоаппарат учун/, (12) Юқори тезликдаги интернет ва (13) Телевизор шароитлари яратилган.

 

  Ахборот хизмати фаолиятига тааллуқли маълумотлар:

  2020 йил 1 ноябрь санасига қадар Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида (ҳаволали репостлар орқали: Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, UTube) олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда бажарилган ишлар тўғрисида қуйидаги ҳажмда материаллар эълон қилинди:

  160 тадан зиёд мақола, хабар, расмий баёнот ва маълумотномалар («Янгиликлар» рукнида, ўзбек тили лотин ва кирилл графикаси, рус ва қисман инглиз тилларида, ҳаволали репостлар орқали 400 дан зиёд);

 

  40 га яқин мақола, хабар ва маълумотлар («ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш» рукнида, ўзбек тили лотин ва кирилл графикаси, рус ва қисман инглиз тилларида, ҳаволали репостлар орқали 100 дан зиёд);

  7 та мурожаатларга жавоб («Мурожаатлар» рукнида, ўзбек тили лотин ва кирилл графикаси, рус ва қисман инглиз тилларида, ҳаволали репостлар орқали 30 дан зиёд);

  19 та махсус эълонлар («Инвестиция салоҳияти» рукнида /«Тендерлар», «Эълонлар», «Лойиҳалар» нимрукларида/, ўзбек тили лотин ва кирилл графикаси, рус ва инглиз тилларида, ҳаволали репостлар орқали 200 дан зиёд);

 

  17 та видеолавҳа («Ўзбекистон-24» телеканали билан ҳамкорликда);

  28 та видеолавҳа (интернет видеоматериалларидан фойдаланган ҳолда);

  2 та ролик (инвестицион лойиҳалар бўйича, дрон тасвирлари);

  7 та тақдимот (фотографикали презентация жадваллари тўплами);

  4 марта радиодастурларда иштирок (соҳага тааллуқли мавзулар юзасидан мулоҳаза ва таҳлиллар, радиотингловчилар саволларига жонли эфирда жавоблар);

  2 марта телекўрсатувларда иштирокоҳага тааллуқли мавзулар юзасидан мулоҳаза ва таҳлиллар);

 

  5 марта семинар-тренингларда иштирок (адлия, инновация, ОАВ ва жамоатчилик билан ишлашга тааллуқли мавзуларда);

  2 марта халқаро кўргазмаларда иштирок (репортаж, имиж яратиш, конференцияларда иштирок этиш);

  7 марта мантбуот анжуманлари ва брифингларда иштирок (репортаж, баёнот, прес-релиз ва ОАВ билан алоқалар).

Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги Ахборот хизматининг расмий веб-саҳифаси, ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали нафақат соҳага, балки Республикамизда олиб борилаётган барча жабҳаларга тааллуқли ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар бериб борилмоқда; Жамият маъмурияти мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий-ижтимоий ҳамда иқтисодий ислоҳотлар ва янгиликлардан бохабар бўлиш учун 15 турдаги етакчи газета-журналларга, шу жумладан энергетика, хусусан электр энергетика соҳасидаги илмий-амалий ва МДҲ давлатларида чоп этиладиган муҳандислик йўналишидаги даврий нашрларига обуна ташкил этган; Жамият ишчи-ходимлари учун мобил алоқа ва узлуксиз интернет шароитлари яратилган.

У.П.Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати раҳбари

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>