Сиз қуёш сув иситиш тизимларини ўрнатиш нафақат экология учун фойдалилигини, балки наф олиб келишини ҳам биласизми?
Агар сиз бундай ускуналарни ўз ҳисобингиздан ўрнатган бўлсангиз, қуйидаги компенсацияларни олишингиз мумкин:
► 5 БҲМ – сувни иситиш ҳажми 100 литр бўлганда (ёки сув иситиш учун кунлик 4 кВт/соат энергия ишлаб чиқарувчи қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаси учун)
► 7 БҲМ – сувни иситиш ҳажми 200 литр бўлганда (ёки сув иситиш учун кунлик 8 кВт/соат энергия ишлаб чиқарувчи қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаси учун)
Бундай меъёрлар Президентнинг “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган.
Сайёрани ҳимоя қилиш ва коммунал хизматлар тўловларини тежаш имкониятини қўлдан бой берманг!
Манба: https://t.me/clearenergy/2581
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати