“Бугун имзоланган ҳужжат томонларнинг тартибга солиш ва молиявий мажбуриятлари бўйича устувор шартлар бажарилишини тасдиқлайди. «Росатом»нинг муҳандислик бўлими атом электр станцияларини жойлаштириш ва қурилиш майдончасида қидирув ишларини олиб бориш учун лицензия олиш учун ҳужжатларни фаол равишда ишлаб чиқяпти”, — деди АСММ ОАЖнинг Марказий Осиёда атом электр станцияларини қуриш лойиҳалари директори Павел Безруков.
«Атомстроекспорт» АЖ («АSE» АЖ, «Росатом» давлат корпорациясининг муҳандислик бўлими) ва «Ўзатом» агентлиги ҳузуридаги “Атом электр станцияларини қуриш дирекцияси” давлат корхонаси ўртасида бўлажак атом электр станцияси Ўзбекистон ҳудудида қурилиш майдонидаги ишларни бошлаш тўғрисида ҳужжат имзоланди.
Ҳужжат «Росатом» давлат корпорацияси бош директори ўринбосари – Халқаро фаолият блоки директори Николай Спасский ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси бўйича агентлик директори Азим Ахмедхаджаев иштирокида имзоланди.
“Бугунги имзолаш ишлари Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини амалга ошириш бўйича фаол ишларга ўтишдан далолат беради ва яқин келажакда қурилиш майдончасида тўғридан-тўғри ишларни бошлаш имконини беради”, – дейди «Ўзатом» агентлиги ҳузуридаги Атом электр станцияси қурилиш ишлари директори Отабек Аманов.
Манба: https://t.me/clearenergy/2555
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати